ХҚХҚ Минтақавий ваколатхонаси раҳбари билан учрашув
23/02/2017 11:46
ХҚХҚ Минтақавий ваколатхонаси раҳбари билан учрашув
23/02/2017 11:46
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 22-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Халқаро қизил хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Марказий Осийодаги Минтақавий ваколатхонаси янги раҳбари Жан-Жером Касабянкани қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Ж.Ж.Касабянка Вазирга ХҚХҚ Президенти Петер Маурер имзолаган тайинлов тўғрисидаги мактубни топширди.
Суҳбат давомида 2017-йилда 25-йил тўладиган Ўзбекистон ва ХҚХҚ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув чоғида ўзаро келишилган лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |