Ўзбекистон делегацияси Туркманистонга ташриф буюрди
06/02/2017 17:37
Ўзбекистон делегацияси Туркманистонга ташриф буюрди
06/02/2017 17:37
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 4-5 февраль кунлари икки давлат раҳбарлари топшириқларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Бухоро ва Хоразм вилоятлари делегациялари Туркманистоннинг Лебап ва Тошҳовуз вилоятларига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Ташрифлар доирасида икки мамлакатнинг мазкур ҳудудлари маъмурий раҳбарлари, ишбилармон доиралари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув ва музокаралар ўтказилди.
Томонлар ушбу икки қардош давлатлар ва халқлар ўртасида юқори даражадаги ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларнинг шаклланишидан мамнун эканликларини изҳор этдилар.
Минтақалараро даражада тўғридан-тўғри ва қалин шерикчилик алоқаларини, хусусан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Ташрифлар доирасида Туркманистоннинг Лебап ва Тошҳовуз вилоятларининг ишлаб чиқариш корхоналари ва маданий йодгорликлари Ўзбекистон делегацияларига таништирилди.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |