Абдулазиз Камилов ЕТТБ бошқарувчи директорини қабул қилди
06/02/2017 17:36
Абдулазиз Камилов ЕТТБ бошқарувчи директорини қабул қилди
06/02/2017 17:36
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Тошкентга келган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталия Ханженкова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Икки томон муносабатларида вужудга келган муайян тўхталиш ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларига замонавий шартлар асосида янгича нигоҳ ташлашга имкон бериши таъкидланди.
Шунингдек, ЕТТБ президенти Сума Чакрабартининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи кун тартиби ҳам кўриб чиқилди.
Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |