Ўзбекистон ва РФ фитосанитар талабларни бажариш бўйича ҳужжат имзолашди
03/02/2017 14:40
Ўзбекистон ва РФ фитосанитар талабларни бажариш бўйича ҳужжат имзолашди
03/02/2017 14:40
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини олиб кираётганда фитосанитар талабларни бажариш бўйича ҳужжат имзолашди.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ҳамда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёв ўртасидаги ишчи учрашув вақтида имзоланди.
Учрашув вақтида вазирлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
РФ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, икки давлат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айирбошлаш 2016 йилда деярли 20 фоизга ошди - 398 млн. АҚШ доллари (2015 йилда – $334 млн.).
Жумладан, Россиядан Ўзбекистонга $284,8 млн. ҳамда Ўзбекистондан Россияга маҳсулот экспорти $113,7 млн.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |