ЎзР ТИВда Қирғизистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
02/02/2017 11:56
ЎзР ТИВда Қирғизистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
02/02/2017 11:56
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 1-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари фаолиятининг амалий жиҳатлари икки давлат раҳбарларининг тегишли топшириқларини амалга ошириш нуқтайи назаридан муҳокама қилинди.
Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувлари билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |