Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига ҳамдардлик билдирди
17/01/2017 11:36
Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига ҳамдардлик билдирди
17/01/2017 11:36
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президентига «Боинг-747» юк самолётининг ҳалокатга учраши муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Маълумки, 2017-йил 16-январда Қирғизистонда Туркия авиакомпаниясига тегишли «Боинг-747» юк самолётининг ҳалокатга учради. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғонга ҳам таъзия изҳор этди.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубларида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |