Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлараро чегара масалаларини муҳокама қилишмоқда
16/01/2017 16:59
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлараро чегара масалаларини муҳокама қилишмоқда
16/01/2017 16:59
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 16-январь куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов ҳамда Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жениш Разаков Ўш шаҳрида учрашишди.
Қирғизистон Республикаси Ҳукумати Матбуот хизматининг хабар беришича, тасдиқланган режа-жадвалга биноан давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Мазкур учрашув Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевнинг 2016-йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида икки давлат раҳбарларининг келишувларига биноан ўтказилмоқда.
Ўзбекистон-Қирғистон давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича позицияларни мувофиқлаштириш ҳамда давлат чегарасининг аввал мувофиқлаштирилган участкаларини амалий баён қилиш 17-январь куни давом эттирилади.
Ҳукумат делегациялари ичши гуруҳларининг навбатдаги учрашувини жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ҳудудида ўтказишга келишиб олинди.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |