Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиби билан учрашув
14/04/2016 18:51
Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиби билан учрашув
14/04/2016 18:51
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-апрель куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби А.Қахаров билан учрашди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.
Учрашув мобайнида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, қатор минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат давомида ШҲТга аъзо давлатларнинг янги таҳдид ва хатарларга қарши курашишдаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди ҳамда бўлажак ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари Тошкент Саммитига тайёргарлик жараёни юзасидан фикр алмашилди.
Telegram- !
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |