Тошкентда кўп қаватли автогаражлар қурилади
28/11/2016 14:52
Тошкентда кўп қаватли автогаражлар қурилади
28/11/2016 14:52
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрида енгил автомобиль ҳайдовчиларига қулайлик яратиш мақсадида 4 та кўп қаватли автогаражларни қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.
“Тошкент оқшоми” газетасининг хабар беришича, бундай автогаражлар шаҳарнинг Мирзо Улуғбек, Сирғали ва Яшнобод туманларида қурилади. Шундай гаражларни барпо этиш мақсадида келгуси 5 йилда яна 84 та лойиҳа амалга оширилади.
Мисол учун, Сирғали туманининг “Сирғали-6” мавзесида жойлашган 400 та автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автогараж қурилишига жами 7,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, у 2017-йилда ишга туширилади.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |