Ўзбекистонлик ёшларнинг Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олишларига имконият яратилмоқда
28/10/2016 18:52
Ўзбекистонлик ёшларнинг Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олишларига имконият яратилмоқда
28/10/2016 18:52
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 4-ноябридан 8-ноябригача Корея Республикасидаги Инҳа университети Қабул комиссияси Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташрифдан мақсад - Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олиш учун Jungseok International School of Global Studies (Jungseok ISGS, Глобал тадқиқотлар халқаро мактаби) дастури доирасида талабаларни танлаб олишдир.
“Jungseok ISGS” дастури ёшларга Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олиш ҳамда глобал тадқиқотлар соҳасида бакалавр даражасини олиш имконини беради. Дастур томонидан аълочи талабаларга грантлар кўзда тутилган.
Мазкур дастур глобал бизнес соҳасида етакчиларни тайёрлашга қаратилган ҳамда халқаро бизнес, халқаро савдо, моддий-техник ва маданий бошқарув соҳасидаги асосий мавзуларни қамраб олади. Барча курслар инглиз тилида ўтилади.
Дастур шунингдек, талабаларга корейс тили ва Корея Республикаси маданиятини ўрганиш имкониятини ҳам тақдим этади.
Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун абитуриентлар ҳужжатлар тўплами ҳамда 5,5 баллдан кам бўлмаган IELTS сертификатини тақдим этишлари шарт.
Қайд этамиз, IELTS сертификати 7,0 баллдан юқори бўлган абитуриентлар Корея Республикасидаги Инҳа университетининг грантига эга бўлишлари мумкин.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |