Беларус элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
22/10/2016 14:48
Беларус элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
22/10/2016 14:48
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 21-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Беларус Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Клакевич билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат давомида 2016-йил 6-октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Беларус учрашуви давомида эришилган келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |