logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг медаллари сони 30 тага етди

Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг медаллари сони 30 тага етди

16/09/2016 07:39

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисоби яна олтита медалга бойиди.

Енгил атлетика бўйича мусобақаларда қатнашган Александр Свечников найза улоқтириш баҳсларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Спортчимиз 65,69 метр натижа қайд этиб, Паралимпия рекордини янгилади.

Хотин-қизлар ўртасида енгил атлетиканинг ядро улоқтириш мусобақасида Сафия Бурхонова 15,05 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради ЎзА.

50 метрга эркин усулда сузиш бўйича Муслима Одилова 28.00 сония натижа билан кумуш, Шоҳсанам Тошпўлатова 28.02 сония натижа билан бронза медални қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз, мазкур медаллар спортчиларимизнинг Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалларидир. Аввалги кунги мусобақаларда М.Одилова 100 метрга баттерфляй усулда сузишда иккинчи, Ш.Тошпўлатова 200 метрга комплекс усулда сузишда учинчи ўринни эгаллаган эди.

50 метрга эркин сузиш бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсларда Музаффар Турсунхўжаев 24.48 сония натижа билан ўзининг иккинчи бронза медалини қўлга киритди. У ҳам аввал ўтказилган 100 метрга баттерфляй усулда сузишда учинчи ўринни эгаллаган эди.

Енгил атлетиканинг ядро улоқтириш мусобақасида қатнашган тажрибали спортчимиз Ҳусниддин Норбеков 15,17 метр натижа қайд этиб, бронза медаль билан тақдирланди. Мазкур медаль унинг Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалидир. Атлетимиз диск улоқтириш мусобақасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилганди.

Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 7 олтин, 6 кумуш, 17 бронза, жами 30 медаль бор.

Мавзуга оид

Бразилиянинг Рио-де-Жанеро шаҳрида давом этаётган ХV ёзги Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунида ўзбекистонлик сузувчилар терма жамоамиз ҳисобига яна 3 та медални тортиқ қилди.

16/09/2016

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна иккита бронза медални қўлга киритди.

14/09/2016

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг сузиш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Мусабеков ва Фотима Омилова терма жамоамиз ҳисобига яна иккита олтин медални келтирди.

14/09/2016

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари ғалабали одимларини давом эттирмоқда.

14/09/2016

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларининг иккинчи кунида спортчиларимиз 3 бронза медални қўлга киритди.

14/09/2016

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 3 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медалга сазовор бўлди.

14/09/2016

Охирги янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

Нурафшон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахслар аниқланди

17/03/2023Батафсил

Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига суд ҳукми эълон қилинди

17/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+