Ўзбeкистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
30/08/2016 20:37
Ўзбeкистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
30/08/2016 20:37
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 30-август куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016-2017-йиллар учун мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига кўра вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Россия томонидан ТИВ МДҲ Биринчи департаменти директори Михаил Евдокимов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Маслаҳатлашувлар давомида МДҲ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Telegram- !
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |