Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 09/02/2021 Юқори дaрaжaдaги Ўзбекистон - Ҳиндистон сaммити икки мaмлaкaт ўртaсидaги стрaтегик шерикликни ривожлaнтириш суръaтини мустaҳкaмлaди
Юқори дaрaжaдaги Ўзбекистон - Ҳиндистон сaммити икки мaмлaкaт ўртaсидaги стрaтегик шерикликни ривожлaнтириш суръaтини мустaҳкaмлaди

 

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари кенг жамоатчиликни Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги натижалари ва истиқболлари тўғрисида хабардор қилишда давом етмоқда. Юқоридаги сарлавҳа остида батафсил мақола ҳар ойлик «Business Central Asia» журналининг навбатдаги сонида чоп етилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санжар Валиев муаллифлигидаги ушбу материалда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муфассал очиб берилган.

Таъкидлаш жоизки, «Business Central Asia» журнали Деҳлида нашр этилади ва Ҳиндистоннинг расмий ва ишбилармон доиралари, дипломатик ва халқаро ваколатхоналари ўртасида тарқатилади.

Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг маданий-тарихий жиҳатдан яқинлиги, узоқ муддатли манфаатлари ва мамлакатлар иқтисодиётининг бир-бирини тўлдирувчи хусусият касб этишининг мос келиши ҳамда иккала томоннинг кенг қиррали хамкорликни бирга ривожлантиришга интилиши кўп асрлик Ўзбекистон - Ҳиндистон дўстлигининг стратегик шериклик форматига айланишини табиий ҳолга келтирмоқда, - деб ёзади Санжар Валиев.

- Aйниқса, Ўзбекистон - Ҳиндистон ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бевосита икки мамлакат раҳбарларининг алоҳида эътибор қаратишаётгани давлатлараро муносабатларнинг бундай мустаҳкамланишини осонлаштирмоқда. Ушбу учрашув Президент Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига йил охирида ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилиш, коронавирус пандемияси атрофидаги вазият ҳамда томонларни қизиқтирган минтақавий ва глобал масалалар бўйича фикр алмашиш имконини берди.

Ишонч муҳитида бўлиб ўтган онлайн-учрашувни Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларида янги бошланғич нуқтани яратган яна бир муҳим воқеа, деб баҳолаш мумкин. Саммит якунида эришилган қатор келишувлар тўплами ҳам бундан далолат беради: давлатлар етакчилари қўшма баёнотни қабул қилдилар ҳамда 9 та ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ва меморандумлар кабул қилинишини маъқулладилар.

Шу билан бирга, пандемия даврида бўлиб ўтган онлайн-учрашув Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари нафақат синовдан ўтганлигини, балки кўп босқичли стратегик ҳамкорликни намойиш этганининг ҳам далилига айланди.

Бош вазир Нарендра Моди ва Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини янги ва юқори босқичга олиб чиқишга содиқ эканликларини билдирдилар. Икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган виртуал саммитдан сўнг эълон қилинган Қўшма баёнотга биноан, улар иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини янада такомиллаштириш учун инвестицияларни илгари суриш ва ҳимоя қилишни рағбатлантириш учун икки томонлама инвестиция шартномасини тезроқ тузиш устида ишлашга келишиб олдилар.

Ўз навбатида, Нарендра Моди умумий ҳажми 448 миллион долларлик кредит маъқулланганини тасдиқлади. Ушбу маблағ Ўзбекистонда йўл қурилиши, оқава сувларни тозалаш ва ахборот технологиялар соҳасидаги тўртта лойиҳани ривожлантириш учун тақдим этилади. Буларнинг барчаси пандемия инқирози тугагунига қадар Ўзбекистон ва Ҳиндистон томонидан ўзаро манфаатли бўлган амалий йўналишлар бўйича кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда мустаҳкам асос яратилишини кўрсатади. Томонлар фақат Ўзбекистан - Ҳиндистон муносабатларига янги динамика бағишлаш билан чекланиб қолмайди. Бизнинг давлатимиз бутун Марказий Осиё минтақаси манфаатларини ишончли илгари сурадиган мамлакат сифатида чиқмоқда. Бунинг ёрқин намунаси сифатида Ўзбекистон томонидан “Марказий Осиё – Ҳиндистон” форматидаги мулоқотни ўтказиш ташаббусини кўриш мумкин.

Уни барча иштирокчилар қўллаб ва юқори баҳо бериб келмоқда. Ушбу майдон фаолияти Нью-Делининг Марказий Осиё пойтахтлари билан фаол ҳамкорлик олиб бориши учун қулай шароитлар яратди.

Ҳиндистон сиёсий ва эксперт доираларида Ўзбекистоннинг минтақадаги янги курси туфайли Марказий Осиёда барқарорлик ва ривожланишни таъминловчи вазият юзага келди деган фикр илгари сурилмоқда.

Бундай шароитда Нью-Дели Марказий Осиёда юзага келаётган янги имкониятлардан фойдаланиб қолмоқчи бўлмоқда. Ҳиндистон компаниялари томонидан биринчи планга товар ва хизматлар бозорларига эркин кириб бориш, шунингдек, минтақа мамлакатлари иқтисодиётининг истиқболли тармоқлари ўзлари учун анъанавий ҳисобланиб келган ахборот технологиялари ва дастурий таъминот, фармацевтика ва тиббий жиҳозлар, тўқимачилик, чарм маҳсулотлари ҳамда бошқа соҳаларга кириб бориш ва ўз жойини эгаллаб олиш мақсадлари чиқиб келмоқда.

Ҳиндистон томони минтақада фармацевтика соҳасида сезиларли қатнашиб келмоқда. Ҳиндистонга Марказий Осиё мамлакатлари дори-дармон маҳсулотлари импорти улушининг 30 фоизи тўғри келмоқда.

Умуман олганда, икки мамлакат раҳбарларининг шахсий саъй-ҳаракатлари туфайли, Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларида яқинлашиш томонига, шунингдек, иқтисодиётда бир-бирларини тўлдириш ва ўзаро боғланганлигини таъминлаш томонига сифат жиҳатдан силжиш бўлмоқда. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги бундай шерикликнинг ривожланиб бориши Aфғонистонни минтақавий ўзаро боғлиқлик тизимига интеграция қилиб, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади.

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг