Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 24/04/2019 “Юксалиш” ва Корея қонунчилик илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
“Yuksalish” va Koreya qonunchilik ilmiy-tadqiqot instituti o'rtasida hamkorlik memorandumi imzolandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида Корея қонунчилик илмий-тадқиқот институти президенти бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар ҳамкорлик истиқболлари, қонун ижодкорлиги соҳасида қўшма лойиҳалар ва тадқиқотлар ўтказиш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда илғор хориж тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Томонлар юқорида келтириб ўтилган деярли барча йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдириб ўтдилар. Музокаралар якунида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Корея қонунчилик тадқиқот институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Маълумот учун Корея қонунчилик илмий-тадқиқот институти — ҳукумат томонидан молиялаштирилиб, Корея Республикаси қонунчилигига ихтисослашган ягона давлат илмий тадқиқот институти ҳисобланади.  Институт 1990 йил июль ойида миллий қонунчилик нормаларини ишлаб чиқишда ва қонунчилик маданиятини яратишда ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.

Манба: "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матубот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг