Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Сенат томонидан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
Қонунга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Қонунга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш доимий фойдаланиш ёки умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик ҳуқуқи билан берилган ер участкаларини сотиб олиш ва уларни электрон онлайн-аукцион орқали сотиш тарзида амалга оширилади.
Ер участкаларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва резиденти бўлган юридик шахслар хусусийлаштириши мумкин.
Шунингдек, Қонун билан хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ер участкалари турлари ҳам белгилаб берилмоқда.
Ушбу Қонун 2019 йил 1 июлдан эътиборан кучга кириши белгиланмоқда.
Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.