Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 28/04/2018 Хотин-қизлар қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар содир бўлди
Хотин-қизлар қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар кўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар бўлди. Шу кунга қадар Наманган вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновна Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар кўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Таъкидлаш лозимки, шу кунга қадар қўмитада биринчи ўринбосар лавозими жорий этилмаган эди.

Шунингдек, қўмита раиси лавозимида ишлаб келган Нурматова Шоира Октябревна вазифасидан озод этилган ҳамда унинг ўрнига Ўзбекистон Миллий университети Маънавият асослари ва диншунослик кафедраси профессори Нурматова Мукаррам Аҳмедовна янги ўринбосар этиб тайинланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг