Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 19/04/2019 Халқаро лойиҳаларни бошқариш ассоциацияси раиси Ўзбекистонга келди
Xalqaro loyihalarni boshqarish assotsiatsiyasi raisi O'zbekistonga keldi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Жорий йилнинг 30 мартида Ўзбекистон Халқаро лойиҳаларни бошқариш ассоциациясига (IPMA) қўшилган эди. Шу муносабат билан Ассоциация раиси Райнхард Вагнер 18 апрель куни Тошкент шаҳрига илк марта ташриф буюрди.

Райнхард Вагнер Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари В.Ю.Пак билан учрашди. IPMA кенгаши раиси 2017 йилдан буён мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва аҳолининг ижтимоий ҳаётини ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни маъқуллади.

"Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ислоҳотлар ва инвестиция дастурларини амалга ошириш мониторинги бўйича ташкил этилган Лойиҳалар бошқаруви миллий агентлигининг аҳамиятини, шунингдек, Ўзбекистондаги лойиҳалар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишидаги ҳамкорлик масалаларини баҳолаш мушкул", – деди Райнхард Вагнер.

Ташриф доирасида Республика бизнес ва бошқарув олий мактабида “Лойиҳа бошқарувини бутун дунё, хусусан, Ўзбекистонда ривожлантириш истиқболлари” мавзусида воркшоп бўлиб ўтди. Тренингда Ўзбекистоннинг IPMAга қўшилиши натижасида юзага келадиган имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг давлат идоралари мутасаддилари, бизнес намояндалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

Маълумот учун: Халқаро лойиҳаларни бошқариш ассоциацияси (International Project Management Association) 1965 йилда Цюрихда (Швейцария) ташкил этилган бўлиб, нотижорий профессионал Ассоцияция ҳисобланади. Унинг асосий мақсади – бутун дунё бўйлаб ижодий фаолиятнинг барча соҳалари ва лойиҳавий жамоа мутахассислари орасида лойиҳа бошқарувида билимларини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

UzPMA эса Ўзбекистонда лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун профессионал муҳит ва қулай шароит яратади, шунингдек, лойиҳа бошқаруви бўйича юқори малакали мутахассисларни халкаро даражада сертификатлаштиради.

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг