Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 19/02/2021 USAID Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини COVID-19 билан касалланган беморларни даволашни яхшилашда қўллаб-қувватлайди
USAID Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини COVID-19 билан касалланган беморларни даволашни яхшилашда қўллаб-қувватлайди

АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан ҳамкорликда тиббиёт ходимлари учун COVID-19 билан касалланган интенсив терапияга ва ўпкани сунъий вентиляциясига муҳтож оғир беморларни даволашни такомиллаштириш  бўйича онлайн-тренинг ташкиллаштирди. Мазкур тренинг USAIDнинг Ўзбекистондаги «COVID-19га қарши курашда Соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Вебинар давомида тиббиёт ходимлари Zoll сунъий нафас олдириш ускунасидан қандай фойдаланиш ва COVID-19 билан касалланган оғир беморлар учун кислород терапияси тамойилларини ўргандилар. Шунингдек, Zoll аппаратида ишлайдиган интенсив терапия бўйича халқаро экспертлар ва миллий маслаҳатчилар респиратор ёрдамни таъминлаш, ҳамда COVID-19 билан касалланган оғир беморлар учун ўпкани сунъий вентиляция усули ва режими бўйича ўзларининг тажрибалари ва илғор амалиёт билан бўлишдилар.

«Шифокорларимиз ўпкани сунъий сунъий нафас олдириш аппаратидан фойдаланишнинг энг янги усулларини ўрганяптилар. Бу эса коронавирус туфайли келиб чиққан оғир пневмония билан касалланган беморларни даволаш учун жуда муҳим», — деди Инновацоин соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамов. «Мамлакатимиз  соғлиқни сақлаш тизимида дунёнинг энг яхши амалиётини жорий этиш — Миллий палатанинг вазифаларидан бири. Биз ушбу соҳадаги USAIDнинг ёрдамини юқори баҳолаймиз», — деб қўшиб қўйди у.

2020 йил кузида АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонни COVID-19га қарши курашда қўллаб-қувватлаш хамкорлик доирасида USAID Соғлиқни сақлаш вазирлигига 200 та сунъий нафас олдириш ускунаси ва унда қўлланиладиган воситаларни бепул топширди. USAID шунингдек мазкур аппаратдан фойдаланишнинг биринчи йили давомида  кафолатли жорий хизмат кўрсатишни таъминлаш учун тиббиёт ходимларини ўқитишга ёрдам бермоқда. Бундан кўзда тутилган мақсад – беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини  яхшилаш учун ушбу ускунадан фойдаланишдаги хавфсизликни таъминлашдир.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг