Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 04/05/2019 Турин политехника университети ва SovereignWallet network англашув меморандумини имзолашди
Turin politexnika universiteti va SovereignWallet network anglashuv memorandumini imzolashdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Сингапурдаги Sovereign Wallet акциядорлик компанияси бош ижрочи директори Сеокгу Юн бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва SovereignWallet network Pte.Ltd., ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 

Меморандумга мувофиқ Sovereign Wallet университетнинг ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизимлари йўналишида таҳсил олаётган талабаларига Blockchain тадқиқот дастури бўйича таълим беради.

Маълумот учун, Sovereign Wallet тармоғи банкларга қарам бўлмаган ўзини-ўзи мустақил молиялаштирувчи мижозлар учун мобиль қурилмаларда содда,  хавфсиз, Ethereum blockchain платформасига асосланган менежмент ва коммуникацион ечимларни тақдим этувчи йирик компания ҳисобланади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг