Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 04/05/2019 Тошкентдаги ОТМда Германиянинг Фольксваген фонди кўмагида Халқаро ёзги мактаб ташкил этилди
Toshkentdagi OTMda Germaniyaning Folksvagen fondi ko'magida Xalqaro yozgi maktab tashkil etildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Германиянинг Лейбниц қишлоқ хўжалигини ландшафтлари илмий-тадқиқот маркази (ZALF) билан ҳамкорликда шу йилнинг 5 майига қадар Халқаро ёзги мактаб фаолият кўрсатади.

Бир ҳафталик ўқувларда Европа давлатлари, Канада, Колумбия, Ҳиндистон, Эфиопия, Афғонистон ва Марказий осиёлик ёш тадқиқотчилар «Суғорма деҳқончилик учун сув – энергия – озиқ-овқат хавфсизлиги барқарорлигини баҳолаш: Марказий Осиё бўйича фанлараро ёндашувлар» мавзусида таҳсил олишади.

Халқаро ёзги мактабнинг мақсади: сув – энергия – озиқ-овқат хавфсизлигининг барқарорлигини баҳолаш бўйича билим ва кўникмаларни докторантлар, ўқитувчилар ва ёш олимларга етказиш ва уларнинг бу борадаги билимларини мустаҳкамлашдан иборат.

Машғулотлар сув ва энергия ресурсларини бошқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги  таниқлик германиялик ва маҳаллий профессорлар томонидан олиб борилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг