Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 30/04/2019 Тошкент шаҳрининг 2 та туманида электр энергияси вақтинчалик узилади
Toshkent shahrining 2 ta tumanida elektr energiyasi vaqtinchalik uziladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил 1 май чоршанба  куни соат 07:00дан 17:00гача Тошкент шаҳрининг 2 та тумани ҳудудида вақтинчаликка электр энергияси ўчирилади.

Тошкент иссиқлик электр станциясида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Юнусобод ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар бўлади.

Юнусобод туманида: 5, 6, 7, 9 даҳаларда ва “Ҳасанбой” маҳалласида;

Олмазор туманида: Аҳил, Янги тошкент, Олтинсой, Қичқириқ, Мойқўрғон, Г.Ғофуров, Пахта, Иброҳим ота маҳаллаларида ҳамда “ДОК” подстанциясига уланган корхона ва ташкилотларда электр энергияси таъминотида узилиш бўлади.

Шунингдек, 4-Тошкент Иссиқлик маркази, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ га қарашли Чуқурсой нимстанцияларида  ҳам электр энергиясидан узилишлар кузатилади.

Манба: Тошкент шаҳар Электр тармоқлари корхонаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг