Форумнинг очилишида Ўзбекистон делегациясининг раҳбари Т.Нарбаева чиқиш қилди.
Форум қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, гендер, ижтимоий ва оилавий сиёсат соҳасидаги ютуқларни амалга оширишга қаратилган йирик сиёсий дастурнинг асосий қоидалари билан таништирилди.
Форумда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Арманистон, Беларусь, Мўғулистон ва Непал делегациялари икки томонлама ва минтақалараро даражада турли соҳалардаги аёллар ташкилотларининг ҳолати ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Делегациялар ШҲТ доирасида минтақалараро ҳамкорликнинг янги форматини қўллаб-қувватлашди.
Ташриф дастурига Бутунхитой Халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, Бутунхитой хотин-қизлар федерацияси раиси Шэн Юэюэ, Илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари билан учрашувлар ва музокаралар, шунингдек, турли соҳаларда аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор лойиҳалар билан танишиш киради.