Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/05/2018 ТИВда Гeрмания элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВда Гeрмания элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелдни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Алоҳида эътибор иқтисодий, инвестицион, савдо ва технология соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларига қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Германия алоқаларини турли даражаларда ва шаклларда, шу жумладан, давлат ва жамоат тузилмалари, бизнес доира ўртасида делегациялар алмашинувини фаоллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг