Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 27/09/2017 ТИВда Афғонистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВда Афғонистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 25-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик кенгашининг ташқи алоқалар ва минтақавий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Моҳаммад Қосим Лудин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Делегация таркибига Афғонистон Президентининг МДҲ масалалари бўйича махсус вакили офиси, савдо ва саноат, адлия, ташқи ишлар вазирликлари ва Фуқаро авиацияси мустақил бюроси вакиллари киради.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда олий даражадаги Ўзбекистон-Афғонистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ваколатли идоралари томонидан кўриб чиқилаётган ҳукуматлараро битимлар лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий ташқи ишлар вазирлигидаги суҳбатда иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг