Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/05/2018 ТИВ да Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВ да Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи Кенгашининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Ишчи гуруҳи раҳбари Ютта Эдтхофер билан учрашув бўлиб ўтди. Й.Эдтхоффер мамлакатимизга ташриф буюрган ЙИ делегациясига бошчилик қилмоқда. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЙИ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, турли даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Алоҳида эътибор Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим, шунингдек, ЙИнинг Марказий Осиё бўйича янги Стратегияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг