2021 йил 4-феврал Гулистон шаҳрида «Ёнғоқ, ва ўтинбоп плантацияларини яратиш агротехникаси» мавзусида илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Унда фермерлар ва ўрмон хўжалиги мутахассислари иштирок этишди. Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан томонидан амалга оширилаётган Глобал Экологик Жамғармаси томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Семинарда ФAО экспертлари, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вакиллари, Тошкент Давлат Аграр Университети ўқитувчилари сўзга чиқдилар. Мутахассислар ёнғоқ, ўтинбоп ва ишбоп плантацияларини яратиш қишлоқ хўжалиги технологиясининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритдилар. Қиш мавсумида маҳаллий аҳолини ёқилғи ўтинлари билан таъминлаш учун дарахт экиш, ўрмон маҳсулотларини қайта ишлашдан қўшимча даромад олиш ва янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, ўрмон ерларини узоқ муддатли ижарага бериш орқали ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш, маҳаллий аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш ҳақида сўз борди.
«Лойиҳа Сирдарё вилоятининг Гулистон, Ширин ва Боёвут туманларида фаолият олиб бормоқда. ФAО кўмагида бу ерда ёғочбоп плантацияларининг намойиш майдонлари, шунингдек, 100 та уй хўжаликлари иштирокида иҳота ўрмонзорлари, ва манзарали ва ўрмон кўчатлари етиштириш учун ниҳолхона ташкил этилди», - деди ФAО лойиҳасининг техник координатори Олимжон Каххаров.
Шу билан биргаликда, ФAО мутахассислари келажакда семинар, тренинг ва ўқув машғулотлари орқали маҳаллий аҳолининг тажриба ва билимларини ошириш учун ташкил этилган намойиш майдонларига ташриф буюришди.
Эслатиб ўтамиз, ФAО / ГЭФ «Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳаси ўрмонларнинг биологик хилма-хиллиги сақлашга ва барқарорлигини оширишга, маҳаллий аҳолини ўрмонни бошқариш жараёнларига кенг жалб қилишга, аҳоли фаровонлигини оширишга ва ўрмон фондида илғор ғояларни амалга оширишга кўмаклашишга қаратилган. Лойиҳа Ўзбекистондаги турли хил ўрмон экотизимларини акс эттирувчи 4 та ҳудудда - Сирдарё, Деҳқонобод, Китоб ва Поп давлат ўрмон хўжаликларида амалга оширилмоқда. Лойиҳани намойиш майдонлари ўрмон фондининг тоғли ҳамда водий ҳудудларида жойлашган.