Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади.
«Аминманки, анъанавий дўстликка, икки томон учун фойдали ҳамкорликка ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон — Украина муносабатлари мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янада изчил ривожланади», — дейилади Шавкат Мирзиёевнинг мактубида.
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат ишида муваффақият, дўст Украина халқига тинчилик ва фаровонлик тилади.
Манба: ТИВ матбуот хизмати.