Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Испания Қироли Филип VI-га инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган Барселона шаҳридаги террористик ҳуруж сабабли самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди, жароҳатланганларга тез фурсатда соғайишни тилади.