Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/04/2018 Шавкат Мирзиёев: энг катта вазифамиз – одамларни рози қилиш
Шавкат Мирзиёев: энг катта вазифамиз – одамларни рози қилиш
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Сайхунобод туманидаги 8-мусиқа ва санъат мактабида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатмиз раҳбари ўтган йили май ойидаги ташрифдан сўнг кўплаб лойиҳалар амалга оширилгани, лекин қилинган ишлардан кўра қилинадиган ишлар кўплигини таъкидлади.

Энг катта вазифамиз – одамларни рози қилиш, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун янги корхоналар ташкил этиб, аҳолини иш билан таъминлаш, уларга ўз ҳаётларини яхшилаши учун имконият яратиш, даромад манбаини топиб бериш зарур.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг