Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 28/12/2020 Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг «Коррупцияга қарши курашишининг самарали усуллари ва қўмитада амалга оширилган ишлар» мавзусига бағишлаб ташкилларштирилган матбуот анжумани
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг «Коррупцияга қарши курашишининг самарали усуллари ва қўмитада амалга оширилган ишлар» мавзусига бағишлаб ташкилларштирилган матбуот анжумани

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5594-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабридаги «Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-4058-сонли Қарорларига мувофиқ фаолият юритиб келмоқда.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳасида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилиши ва назорат қилиниши учун масъул бўлган ваколатли давлат бошқаруви органидир.

Қуйидагилар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;

саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш борасида республикада ёқилғи-энергетика комплекси ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режалар ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида лицензиялаш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ объектлар хавфсизлигини экспертиза қилишни ташкил этиш;

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

халқаро ва хорижий ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;

техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги соҳаларида фаолиятни амалга оширувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш каби ишларни амалга оширади.

Тадбирда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида Коррупцияга қарши курашишнинг самарали усуллари ҳақида сўз юритилди, қолаверса қўмитада амалга оширилган ишларга ҳақида ҳам гапирилди.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари тамонидан  2020 йил 4 сентябрда  Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органларида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланди;

Мазкур «Йўл харитаси» 10 банддан иборат бўлиб, Давлат қўмитаси тамонидан “Йўл харитаси”ни ўз муддатларида бажариш мақсадида жорий йилнинг 8 сентябрда  Қўмитанинг ишчи гурух таркиби тасдиқланди;

«Йўл харитаси»ни ўз муддатларида бажариш бўйича Давлат Қўмитасининг Тармоқ жадвали ишлаб чиқилиб, 31 бандда иборат аниқ вазифалар белгиланди;

Давлат қўмитаси ваколатли идоралар (Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Коррупция қарши курашиш агентликлари)дан  мутахассислар жалб қилиниб, махсус ишчи гурух шакиллантирилди ва ушбу махсус ишчи гурух тамонидан “йўл харитаси”ни амалга ошириш ишлари мувофиқлаштирилмоқда;

«Йўл харитаси»даги белгиланган топшириқлари юзасидан Қўмитанинг 160 та меъёрий-ҳуқуқий, меъерий-техник хужжатлари хатловдан ўтказилди;

Қўмитага тегишли 5 та ҳужжатларда коррупцион хавфи бор бандлар аниқланиб, хатлов натижасига кўра ўзгартириш киритилиши лозим деб топилди.

Аниқланган коррупцион хавфи бор 5 та хужжатларни қайта кўриб чиқиб, ўрнатилган тартибда тегишли вазирлик идоралар билан келишиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 2020йил 4 ноябрда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборилди, шу ва бошқа масалалар ҳақида анжуманда сўз юритилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг