Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 10/04/2018 “Project HOPE” ва “Merck Sharp & Dohme” Ўзбекистонга саратон касаллигига қарши дори етказиб берди
“Project HOPE” ва “Merck Sharp & Dohme” Ўзбекистонга саратон касаллигига қарши дори етказиб берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен бугун катталарда мия саратонини даволашда қўлланилувчи «Темодар» (Temodar) дорисининг АҚШдан Ўзбекистонга келтирилганини эълон қилди. Умумий қиймати 2,9 млн. АҚШ доллари бўлган ушбу дори АҚШнинг Нью-Жерси штати Кенилуорс шаҳрида ишлаб чиқарилиб, у “Merck Sharp & Dohme” фармацаевтика компанияси томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилди. АҚШда ташкил этилган “Project HOPE” халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур дорини АҚШдан Ўзбекистонга бепул етказиб берилишини таъминлади.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ушбу дори воситаларини топшириш маросимида элчи Спратлен хоним билан бирга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ҳамда “Project HOPE” ташкилотининг Европа ва Евросиё бўйича Минтақавий директори Мариам Сианозова ҳам иштирок этди.

“Бугунги тадбир Ўзбекистон фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигини яхшилаш йўлида меҳнат қилаётган Ўзбекистон ҳукумати, хусусий сектор ҳамда Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID)нинг ҳамкор ташкилоти ўртасидаги муваффаққиятли мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигининг натижасидир”, - деб таъкидлади элчи Спартлен хоним ўз нутқида.

1992 йилдан буён USAID Ўзбекистонга 356 миллион доллардан ортиқ ёрдам кўрсатган. 1991 йилдан бери “Project Hope” ташкилоти АҚШ фармацевтика ва тиббиёт ташкилотлари томонидан хайрия равишда тақдим этилган жаъми миқдори 106 миллион долларга тенг дори-дармон ва тиббиёт воситаларини етказиб берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг