Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/11/2020 PIIMA ва SixClouds ўқувчиларга математика фанидан маҳорат дарсларини ташкил этдилар
PIIMA ва SixClouds ўқувчиларга математика фанидан маҳорат дарсларини ташкил этдилар

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (PIIMA) ва SixClouds Pte Ltd компанияси (Цингапур) агентлик тасарруфидаги мактабларнинг 6- ва 7-синф ўқувчилари учун математика фанидан маҳорат дарсларини ўтказадилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида PIIMA ва SixClouds Pte Ltd компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Ҳужжат доирасида Агентлик Президент мактаблари ва учта ихтисослаштирилган мактабларда SixClouds компаниясининг математика ва инглиз тили фанлари бўйича давлат дастурларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ҳамкорлик доирасида SixClouds компанияси Президент мактаблари ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабининг 6- ва 7-синф ўқувчилари учун маҳорат дарсларини ўтказади.

Маҳорат дарси иштирокчилари ва уларнинг ўқитувчилари SixClouds таълим платформаси ва унинг имконияти билан танишадилар. Шу билан бирга 24 ноябрдан 17 ноябрга қадар Сингапур компанияси вакиллари математика фанига оид турли мавзуларга бағишланган 8 та маҳорат дарсларини ўтказадилар.

SixClouds компанияси IGNITE онлайн платформасини яратган. Платформа Сингапур таълим тизими асосида яратилган.

IGNITE платформаси болаларнинг мактабдан ташқари таълимини ташкил этиш учун яратилган ҳамда ҳозирда инглиз тили ва математикани ўрганиш дастурларини таклиф этмоқда.

Бу икки фан болаларнинг келажакдаги муваффақиятга эришишлари учун муҳим фанлардир. Платформадан компьютер ёки мобил қурилмалар орқали фойдаланиш мумкин.

Платформа доирасида дарслар анимация асосида яратилган бўлиб, қийин мавзуларни ҳам енгил тушунишга имконият яратади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг