Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 31/10/2017 Петербургнинг маданий ва ишбилармонлик миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Петербургнинг маданий ва ишбилармонлик миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 7 ноябрдан 10 ноябргача Санкт-Петербургнинг маданий ва бизнес миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Санкт-Петербург маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

Делегация таркибига Ҳукумат вакиллари ва Санкт-Петербургда давлат ҳокимияти ижро этувчи органларининг раҳбарлари, шунингдек, ўрта ва олий таълим муассасалари, тиббиёт муассасалари, шунингдек, бизнес ҳамжамияти киради.

Ташриф чоғида Россия делегацияси Тошкент ва Самарқандга ташриф буюради. Самарқандга ташриф давомида Россия делегацияси Санкт-Петербург корхоналарида ишлашни истаган фуқароларни уюшган ҳолда жалб қилиш марказининг очилишида иштирок этади. Россия Федерацияси делегацияси Самарқанд вилояти раҳбарияти билан учрашади.

Тошкентда “Санкт-Петербург ва Ўзбекистон Республикаси - ҳамкорликнинг янги уфқлари” бизнес-форуми бўлиб ўтади. Бизнес-форум иштирокчилари икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қиладилар.

Ташриф доирасида Санкт-Петербург ҳукумати ва Тошкент шаҳар ҳокимияти савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича битимларни имзолайдилар. Шунингдек, Санкт-Петербург ҳукумати ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Тошкент вилояти ҳокимликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги йўл хариталари имзоланади.

Россиялик мутахассислар лицейлар, коллежлар, Тошкент ва Тошкент вилоятлари олий ўқув юртлари ўқитувчилари учун рус тилида дарслар ўтказадилар.

Ташриф доирасида таэквондо ва амалий санъат усталарининг маҳорат дарслари ўтказилади. Петербургдаги шифокорлар Ўзбекистон аҳолисига маслаҳат беришади.

Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Давлат театрида “Андрей Кондаков квинтети” ансамблининг концерти бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг