Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/10/2017 O‘zLiDeP: аҳолига сифатли онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш истиқболлари
O‘zLiDeP: аҳолига сифатли онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш истиқболлари
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Аҳолига сифатли онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси, унинг доирасида мамлакатимизнинг бир қатор худудларида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш борасида тадбирлар амалга оширилди.

Маълумки, Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимизда онкологик касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мақсадли давлат дастурларини амалга ошириш доирасида республикада соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларини қамраб олувчи, Республика онкология илмий марказидан, 15 та вилоят ва шаҳар онкология диспансеридан, туманлар ва шаҳарларнинг марказий кўп тармоқли поликлиникалари ҳузуридаги 232 та онколог хоналаридан иборат бўлган онкологик ёрдам беришнинг ягона вертикал хизмати ташкил этилди. Онкология муассасаларини юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш ва мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳисобига онкологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий стандартлари тиббиёт амалиётига жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, онкологик касалликларнинг олдини олишда уларни барвақт аниқлаш алоҳида аҳамият касб этади. Бугун аксарият ривожланган давлатларда ушбу касалликларни эрта аниқлашни тизимли равишда йўлга қўйиш орқали ушбу касалликларнинг улушини камайтиришга алоҳида урғу берилмоқда.

Онкологик касалликларни барвақт диагностика қилишда энг илғор услуллардан бири касаллик, ёки ҳатто унга мойиллик мавжудлигини онкомаркерлар орқали аниқлаш бўлиб, ушбу илғор усулни республикамизда жорий қилиш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнларда хусусий клиникаларнинг ҳам тобора фаоллашаётгани ушбу соҳага мамлакатимизда берилаётган катта имкониятларнинг самараси дейиш мумкин.

Ҳусусан, “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида хусусий тиббиёт клиникалари учун берилган имтиёзлар муҳим омил бўлаётир.

Тадбирдан кўзланган мақсад – онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш, хотин-қизлар ўртасида скрининг текширишларнинг самарали дастурларини босқичма-босқич амалга ошириш йўли билан онкологик касалликларни илк босқичлардаёқ аниқлашнинг замонавий усулларини жорий этишдан иборат. Конференция ишига Қозон Давлат тиббиёт академияси врач-онкологи, Европа Онкогинекологлар жамияти диагностика ва профилактикаси бўйича ишчи гуруҳи (ESGO) аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди М.С.Кацюба ҳамда Швециянинг “Fujirebio Diagnostics” компанияси вакили, биология фанлари номзоди И.А.Силина таклиф этилган.

Конференция доирасида бир қатор ҳудудий семинарлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, уларда чет эллик таниқли мутахассислар иштирокида аёллар саломатлигини яхшилаш, улар орасида тиббий маданиятни оширишга қаратилган тренинглар ҳамда замоноавий тиббий технологияларни қўллаган ҳолда бепул тиббий кўриклар ўтказиш режалаштирилган.

Ҳудудий семинарлар ва бепул тиббий кўриклар 24 октябрь куни Тошкент шаҳрида, 25-26 октябрь кунлари Самарқанд ва Андижон давлат тиббиёт институтлари базасида ташкил этилди.

Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида Ҳаракатлар Стратегияси доирасида амалга оширилатган бундай ҳайрли ишлар аҳолимиз саломатлигини янада яхшилаш, юртимизга энг илғор тиббий диагностика усулларини жорий қилишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг