Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса, бугунги глобаллашув даври, ёшларнинг онгу ва тафаккури билан курашилаётганлиги инобатга олиниб, мазкур Меморандумда қатор вазифалар белгилаб қўйилди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, миллий армиямиз сафларида ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи, Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни зиммасига олишга қодир шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
Ушбу Меморандум доирасида ҳам Томонлар муносабатларнинг истиқболларини белгилаш, ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалаларни келишган ҳолда амалга ошириш, ваколатлари доирасида манфаатли муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик қилади.
Меморандумни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев имзолади.