Бундан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ти ПФ-5325-сонли Фармонида ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-кизларни манзилли қўллаб-қувватлаш, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш амалиётини йўлга қўйиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, айниқса, чекка қишлоқ ҳудудларида оналар касаллигини ва перинатал касалликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш бўйича самарали тизим ташкил қилиш вазифаси берилган эди.
Семинарда шаҳар, туман Хотин-қизлар қўмитасининг бош мутахассислари ва операторлари, янги таъсис этилган Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирок этишди ва оғир вазиятларда телефон орқали қандай ёрдам бериш лозимлиги ҳақида билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
Таъкидлаш лозимки, “Ишонч телефонлари” билан ишлаш учун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тажрибали психологлар билан ҳамкорлик қилади. Бу эса ўз натижасини бериши аниқ.