Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/04/2019 Ўзбекистон ва Сингапур Адлия вазирликлари ҳамкорлигининг янги босқичи
O'zbekiston va Singapur Adliya vazirliklari hamkorligining yangi bosqichi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Сингапур Республикаси Адлия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари катта давлат вазири Эдвин Тонг билан учрашди.

“Тошкент ҳуқуқ баҳори” Халқаро юридик форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, адлия тизимини такомиллаштириш борасидаги ишлар хақида маълумот берилди. Адлия вазирлигининг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги фаолияти, Сингапур Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар хақида тўхталиб ўтилди.

Эдвин Тонг самимий ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик Сингапур учун алоҳида аҳамиятга эгалигини ҳамда барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди.

Р.Давлетов, ҳозир Ўзбекистонда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, бу эса ислоҳотлар баҳори даври бўлганлиги учун Халқаро юридик форумини ҳам “Тошкент ҳуқуқ баҳори” деб номланишига сабаб бўлганлигини қайд этди.

Учрашув давомида Ўзбекистон делегациясининг 2018 йилда Сингапур давлатига амалга оширган ишчи ташрифи натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар муваффақиятли амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.

Хусусан, Ўзбекистон учун Сингапурнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги тажрибаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича органларнинг иш услубини ўрганиш катта қизиқиш уйғотгани таъкидланди.

Тарафлар коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш бўйича давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ҳорижий тажрибани ўрганиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси, давлат органлари фаолияти самараси таҳлили масалаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг