Вазирлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақа сиёсати муаммолари юзасидан фикр алмашдилар.
Суҳбат чоғида икки мамлакат раҳбарларининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштироки доирасида 2017-йил 11-сентябр куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийнинг учрашуви Ўзбекистон-Эрон мулоқоти фаоллашишига янги туртки берганлиги таъкидланди.
Вазирлар томонлар учун аҳамиятга эга барча соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқладилар.
Учрашувда Ўзбекистон ва Эроннинг БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида вазирлар томонидан Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2019-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоланди.