Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 26/09/2017 Ўзбекистон ва БАА ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатларни муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва БАА ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатларни муҳокама қилдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

БАА ТИВ раҳбарининг жорий йил май ойидаги Ўзбекистонга ташрифи ва самарали музокаралари давоми сифатида вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72 сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган муҳим халқаро ташаббуслар Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамланиши, умуман олганда мусулмон уммасининг жипслаши учун янги имкониятлар очади.

Шунингдек, вазирлар томонидан Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини яратишда БАА иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ташқи сиёсат идоралари биринчи вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ва Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-БАА ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи мажлисини ўтказиш жадвали бўйича таклифларни кўриб чиқдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг