Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 05/12/2017 Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг тор доирадаги музокаралари бошланди
Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг тор доирадаги музокаралари бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Олий даражадаги музокаралар бошланди Кўксаройда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб мавзулари кўриб чиқилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар, хусусан, терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашиш, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар дўстона ва амалий руҳда ўтмоқда. ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг