Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 19/04/2019 Ўзбекистон-Тожикистон темирйўлчилари томонидан барпо этилаётган мактаб қаерда жойлашади
O'zbekiston-Tojikiston temiryo'lchilari tomonidan barpo etilayotgan maktab qayerda joylashadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ўзбекистон-Тожикистон: темирйўлчилар томонидан барпо этилаётган мактаб йил охирига қадар фойдаланишга топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июлдаги 570-сонли фармойишига кўра “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти “Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти, Спитамен туманидаги умумий ўрта таълим мактаби мажмуасини қуриш ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳасини  амалга оширмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти маблағи ҳисобидан барпо этилаётган ушбу мажмуа “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” Давлат унитар корхонаси томонидан лойиҳалаштирилган. Бунёдкорлик ишлари Тожикистон Республикаси Фан ва таълим вазирлиги, ҳукумат қошидаги архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Сўғд вилояти раҳбарияти билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Қурилиш учун 2,1 гектар майдон ажратилган.

Ҳозирги кунда мактаб биноси тўлиқ қад ростлаган бўлиб, барча бетон олиш ва ички деворларни қуриш, том ёпиш ишлари тўлиқ якунланди. Шунингдек, электр монтаж, ички ва ташқи пардозлаш, эшик ва ойна ромларини ўрнатиш ҳам ниҳоясига етказилди. Айни пайтда ҳудудда қозонхона ва насос стансиясини қуриш, темир панжаралар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Яна шундай амалга оширилган ишлардан бири ўқувчилар учун ушбу масканда 180 метр чуқурликдан ичимлик суви қазиб чиқарилди. Қурилиш-монтаж ишларига 150 нафарга яқин қурувчилар, муҳандис-техник ходимлар ва 10 дан ортиқ замонавий техникалар жалб этилган.

“Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти томонидан бунёд этилаётган умумий ўрта таълим мактаби жорий йил сўнггида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот-таҳлилий медиа маркази.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг