Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 01/11/2017 Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Респубикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Юрий Федотов билан учрашди. Юрий Федотов бошчилигидаги БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси делегацияси Тошкент шаҳрига икки томонлама музокалар олиб бориш ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг “Терроризмга қарши кураш – чегарасиз ҳамкорлик” мувзуйидаги 5-илмий амалий конференциясида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Бўлиб ўтган суҳбатда БМТ ва унинг ихтисослаштирилган институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Ўзбекистоннинг БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан муносабатларининг мустаҳкамлаш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, турли кўриниш ва шаклардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонлар ўзаро манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Бугунги кунда, Ўзбекистонда БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси кўмагида миллий ва минтақавий даражадаги дастурлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари 2016-2019-йилларда Афғонистон ва қўшни давлатлар учун минтақавий дастурда, ҳамда Марказий Осиё давлатлари учун 2015-2019-йилларга мўлжалланган дастурда иштирок этмоқда.

Мамлакатимизда 2016-2020-йилларда Наркотик моддаларни суистеъмол қилиш ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилиниб амалга тадбиқ этилмоқда. Дастурда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишини тартибга солиш ва наркологик ёрдам кўрсатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, норкологик хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг моддий-техник захирасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Суҳбатда БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси бошлиғи Ашита Миттал иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг