Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияга мағлуб бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нью-Йорк шаҳридаги Icahn Stadium стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Нидерландия терма жамоасига мағлуб бўлди. Учрашув 2:1 ҳисобида Европа жамоаси фойдасига якунланди.

Учрашувда ҳисоб 32-дақиқада очилди. Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Коди Гакпо пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда голландияликлар майдонда бир нафар кам бўлиб қолди. Гус Тил 87-дақиқада қизил карточка олгач, майдонни тарк этди.

Ўзбекистон терма жамоаси сон жиҳатидан устунликдан фойдаланиб, қўшимча вақтда ҳисобни тенглаштиришга эришди. 90+2-дақиқада Игорь Сергеев гол муаллифи бўлди.

Бироқ Ўзбекистон терма жамоаси дуранг натижани сақлаб қола олмади. 90+8-дақиқада ҳакам яна Ўзбекистон дарвозасига пенальти белгилади ва уни Коди Гакпо аниқ амалга ошириб, дубль қайд этди ҳамда жамоасига ғалаба келтирди.

Ўртоқлик учрашуви якунланганидан сўнг ҳар икки жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттиради.

Турнирнинг гуруҳ босқичида Нидерландия терма жамоаси Япония, Швеция ва Тунис билан баҳс олиб боради. Ўзбекистон терма жамоаси эса Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикасига қарши майдонга тушади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг