Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 14/05/2018 Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Қувайтга ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Қувайтга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Қувайт Давлатига ташрифи чоғида Қувайт Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Мудофаа вазири шайх Насир Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Сабаҳ ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулайман ал-Сайид билан учрашувлар ва музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар беради.

Икки томон кун тартибидаги асосий масалалар муҳокама қилинди.

Қувайт раҳбарлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаган ташқи ва ички сиёсатини қўллаб-қувватладилар ва унинг раҳбарлигида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

Музокараларда ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Қувайт компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларига инвестиция киритшга тайёр эканлиги қайд этилди. Шу нқтайи назардан Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи мажлисини 2018 йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш ҳамда Қувайт ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов очилиши муҳим аҳамиятга эга.

Қувайт томони Ўзбекистон ҳукуматининг Қувайт фуқароларига соддалаштирилган тартибда виза бериш бўйича қарорини миннатдорлик билан қайд этди.

Учрашувларда мамлакатимизда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари, Қувайт университети ҳузуридаги Тиллларни ўрганиш марказида Ўзбекистон вакиллари ўқитиш истиқболлари, шунингдек, араб тили ўқитувчиларини мамлакатимиз таълим муассасаларида дарс бериш учун жўнатиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг