Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 21/12/2020 Ўзбекистон иқлим ўзгариши жараёни оқибатларига Миллий мослашув режасини ишлаб чиқишни бошлади.
Ўзбекистон иқлим ўзгариши жараёни оқибатларига Миллий мослашув режасини ишлаб чиқишни бошлади.

Яшил иқлим жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган янги лойиҳа доирасида БМТТД кўмаги билан Ўзбекистон ўз миллий мослашув режасини ишлаб чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикаси иқлим ўзгариши таъсирига нисбатан заиф бўлган иқтисодиёт тармоқларининг барқарорлигини ошириш ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг мавжуд механизмларини такомиллаштириш бўйича иқлимга мослашиш соҳасидаги чора-тадбирларни режалаштириш бўйича муҳим янги ташаббусни бошлади. Ушбу, истиқболли янги лойиҳа, 2020 йил 3-декабрда дастлабки онлайн семинар билан бошланди. Унда манфаатдор ва ҳамкор ташкилотлар вакилларининг катта аудиторияси тўпланди. Лойиҳа Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури кўмагида, Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) нинг грантидан молиялаштириш орқали бажарилади.

Ишлаб чиқилаётган Миллий мослашиш режаси тармоқ характерига эга бўлиб, унга ажратилган молиявий ресурслар 1,6 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Унинг асосий мақсади келгуси икки ярим йил давомида, иқлимга мослашиш устуворликларини ҳисобга олган ҳолда, режалаштириш жараёнини самарали ташкил этишга ёрдам беришдир. Лойиҳа фаолияти қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, бинолар сектори ва экстремал иқлим ҳодисаларини фавқулодда бошқариш каби муҳим тармоқларда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича аниқ қарорлар қабул қилиш жараёни самарадорлигини оширишга, шунингдек, иқлим ўзгаришига нисбаттан энг заиф ҳисобланган Оролбўйи минтақаларида жойлашган ҳудудларни ривожлантиришни режалаштиришга ёрдам беради.

Кириш семинарида БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Доина Мунтеану хоним қуйидагиларни қайд этди: «Биз COVID-19 глобал пандемияси пайтида иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унинг оқибатларига мослашиш масалалари ривожланиш соҳаларини кучайтиришга қаратилган ҳаракатларимиз марказида бўлишига ишонч ҳосил қилдик. Пандемия кўпгина муаммоларимизни аниқлаб берди. Жумладан, соғлиқни сақлаш тизимининг иқлимий барқарорлигини ошириш ҳамда уни такомилаштириш зарурлигини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги скторида барқарор озиқ-овқат тизимини яратишга бўлган эҳтиёж мавжудлигини исботлади. Ўзбекистонда Миллий мослашув режасини ишлаб чиқишда иқлимий барқарор қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлашга устувор  тизимлар сифатида қаралади, чунки бу соҳалар коронавирус пандемияси сабабли юзага келган инқироздан чиқилганидан кейин мамлакат иқтисодиётини тиклашга катта ҳисса қўшади».

Ўзбекистон, 34 миллиондан ортиқ аҳолиси билан, Марказий Осиёдаги энг йирик давлатлардан бири ҳисобланади. Сув ресурсларининг тақчиллиги, устига-устак сувнинг шўрлиги, тупроқ шўрланиши ва эрозиясининг ортиб бориши кабилар аллақачон жиддий муаммога айланган. Ҳозирги кунда мамлакат аҳолисининг 20 фоизга яқини (яъни 6,8 миллион киши) шўрланиш ва сувнинг юқори даражадаги минераллашувидан азият чекмоқда. Орол денгизининг қуриб бориши давом этаётганлиги туфайли вазият янада оғирлаштирмоқда.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг биринчи ўринбосари жаноб Бахриддин Нишонов қуйидагиларни қайд этди: “Ўзбекистонда иқлим ўзгариши инсон ҳаётининг барча соҳаларига таъсир қилади ва шу туфайли иқлимий ўзгаришларнинг салбий оқибатларини олдини олиш ва янгича турмуш шароитларига мослашиш масаласи тезкор чораларни кўришни талаб қилади. Иқлим ўзгаришига Миллий мослашиш режаси Ўзбекистон учун бу жараёнга нисбаттан хавфларни камайтиришга хизмат қилади ва барқарорликни оширишга катта имкониятлар беради. Шу муносабат билан биз барча даражадаги самарали ҳамкорлик ва конструктив мулоқотга чин дилдан ишонамиз”.

Ўзбекистон БМТ ИЎДК доирасида иқлимий молиялаштириш механизми сифатида Яшил иқлимий жамғарма (ЯИЖ) ресурсларига йўл очишга ва уни кенгайтиришга эришди. Мамлакатда, ЯИЖ Дастурини тайёрлаш ташкилоти кўмагида, иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган ташаббусларни ишлаб чиқиш учун миллий платформа яратилмоқда

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг