Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Хорватия Президенти Зоран Милановичга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Тантанали маросимидан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон-Хорватия муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар бир қатор муҳим ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Эслатиб ўтамиз, Ойбек Шахавдинов икки томонлама муносабатлар тарихида Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси сифатида шу йил октябрь ойида Хорватия ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди.