Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/05/2018 Ўзбeкистон-Бeльгия Сиёсий Маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
Ўзбeкистон-Бeльгия Сиёсий Маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 9 май куни Бруссель шаҳрида Ўзбекистон-Бельгия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Бельгияга ташриф чоғида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация “Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон халқаро ташаббуслари нуқтайи назаридан” мавзусидаги семинарда ҳам иштирок этади ҳамда мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказади ва етакчи иқтисодий тузилмалар билан учрашув ва музокаралар ўтказади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг