Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 02/02/2021 Миллий палата ва Ёнсе университети музокаралар ўтказди
Миллий палата ва Ёнсе университети музокаралар ўтказди

Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Ёнсе университети (Корея) ўзаро ҳамкорлик қилиш йўналишлари муҳокама этилган музокаралар олиб борди.

Yonsei University вакиллари билан онлайн шаклидаги учрашув 2021 йил 27 январда Халқаро ҳамкорлик бўйича Корея агентлиги офиси (KOICA) кўмагида Ўзбекистонда бўлиб ўтган.

«Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига инновацияни жорий этиш мазкур давлат тизимининг асосий вазифаси саналади. Шунинг учун Корея Республикасининг нуфузли билим юртлари учталиги ва дунёнинг энг яхши ТОП-100 таркибига кирадиган Ёнсе университетининг юқори рейтингини инобатга оладиган бўлсак, серунум ҳамкорлик ўрнатишга ҳамма асослар мавжуддир», — деб таъкидлади учрашув очилишида Миллий палата раиси Ровшан Изамов.

Корея Республикаси ўзининг халқаро ҳамкорлигининг бугунги босқичида ҳудудий жиҳатдан Ўзбекистон Республикасини ҳам ўз ичига оладиган «Шимолий лойиҳа»га катта эътибор қаратади. Бу ерда асосий устувор этиб таълим ва тиббиёт белгиланган.

Буни онлайн учрашув давомида Ёнсе университети тиббиёт коллежининг гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси доценти Юн Сан Чхоль ва мазкур коллеж педагоги Ли Ире ҳам таъкидлади.

Ҳозирги вақтда Ёнсе университети томонидан Тошкент Педиатрия тиббиёт институти билан биргаликда қўшма лойиҳани амалга ошириш бошланган. Корея университети вакиллари лойиҳанинг 4 йилга мўлжаллангани, шунингдек Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси кўмаги кўзда тутилган режанинг катта самарали ва натижадорлигини қўлга киритишга ёрдам беришини таъкидлади.

- Шу ўринда, - деб таъкидлади Р. Изамов, - Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимининг замонавий услублари Ўзбекистоннинг ҳудудий тиббиёти даражасига катта ижобий таъсир этади. Хусусан, энг долзарб мавзулардаги вебинарлар мамлакат вилоятлари шифокорлари орасида жуда талабгордир. Миллий палата томонидан ТИКА (Туркия) билан ҳамкорликда 2020 йил декабрида бутун Ўзбекистондан 500 нафар шифокор иштирок этган лапароскопия жарроҳлиги бўйича вебинар ташкил этилган. Бундай сермазмун аудиторияни  тайёрлашда Миллий палатанинг ҳудудий бўлинмалари фаол иштирок этди.

Онлайн шаклдаги учрашув соғлиқни сақлаш тизимининг деярли барча манфаатдор мутахассисларига ўзларининг касбий даражасини ошириш, халқаро экспертлар билан суҳбатлашиш ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконини беради экан, бундай тажрибани давом эттириш керак.

Музокаралар давомида ҳамширалик таълимига инновацион ёндашиш мавзуси фаол муҳокама этилди. Корея модели асосида бу соҳада ўрта тиббиёт ходимларининг роли ва аҳамиятини, мутахассисларининг малакасини кескин ошириш мумкин. Мазкур масала муҳокамасида Ёнсе университети Ҳамширалар коллежининг доцентлари Ким Сан Хи ва Чой Ынкен иштирок этдилар. 

Томонлар ҳамширалик таълими инновацион модели бўйича илк лойиҳани Ўзбекистон коллежларининг бири базасида амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, мазкур йўналишни келгусида ишлаб чиқиш бўйича келишиб олдилар. 

Шунингдек, Миллий палата томонидан мувофиқлаштириб туриладиган Клиник протоколларни ишлаб чиқиш соҳасидаги биргаликда ишлаш имкониятлари муҳокама этилди. Ҳар иккала томон мутахассислари Клиник протоколларнинг пухта ишлаб чиқилиши, уларнинг максимал даражада амалийлиги ва халқаро стандарт талабларига мослигига эришиш аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг асоси саналиши ҳақида ҳамфикр бўлдилар.

Р. Изамов шунингдек, Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро аккредитация бўйича органларни жалб этиш бўйича Милий палата тажрибасини таъкидлади. Масалан, Миллий палата ташаббуси билан Тошкенга тиббиёт муассасаларини уларнинг сифат ва хавсизлиги борасида маълум стандартлар бўйича аккредитациядан ўтказиш билан шуғулланувчи JCI (Joint Commission International) компанияси вакиллари келган.

JCI экспертлари шифохоналарга ташрифи натижасида аккредитацияга тайёргарлик кўришга тайёргарлик бўйича муҳим тавсиялар берганлар. Бу эса ушбу жараёнга манфаатдор тиббиёт ташкилотларининг қизиқишини уйғотди.  

Халқаро аккредитация ва сертификациялашнинг муҳимлигини Ёнсе университети вакиллари ҳам тасдиқлади. Улар мазкур университетдаги тиббиёт клиникаси ҳам халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтганлигини, ҳамда замонавий тиббиётдаги ушбу муҳим тажриба билан ўртоқлашишга тайёр эканлигини ғурур билан таъкидлади.

Кореялик ҳамкорлар Миллий палатанинг инновацион ёндашувига катта қизиқиши борлигини, ҳамда олдинда турган ҳамкорлик йўналишларини батафсил ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг