Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 31/10/2020 Миллий палата Ўзбекистонда Италия соғлиқни сақлаш технологияларини жорий этишга кўмаклашади.
Миллий палата Ўзбекистонда Италия соғлиқни сақлаш технологияларини жорий этишга кўмаклашади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий палатаси ва Италиянинг «Opera» компанияси вакилларининг учрашувида тиббий хизматлар ҳаракатчан бўла олиши ва бўлиши ҳам кераклиги таъкидланди.

Онлайн шаклида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг Италиядаги Элчиси Отабек Акбаров иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, Элчихона Италиянинг «Opera» компанияси билан учта йўналиш бўйича, жумладан соғлиқни сақлаш тизими бўйича ҳам сал кам икки йилдирки, фаол ҳамкорлик қилиб келяпти экан.

Миллий палата раиси Ровшан Изамов соғлиқни сақлашнинг энг яхши хорижий тажрибаси ва моделини олиб кириш  Миллий палатанинг вазифаси эканлигидан келиб чиқиб, ушбу давлат тизими «Opera» компанияси билан ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Р. Изамов шунингдек, Италия томонидан янги истиқболли лойиҳаларни ташаббус этилишига кўмаклашгани учун Ўзбекистоннинг Римдаги Элчихонасига миннатдорчилик билдирди. 

Томонлар Наманганда Италия технологияларига асосан Эндокринологик марказни қуриш лойиҳаси бўйича ҳамкорликнинг имкониятлари ва аниқ йўналишларини муҳокама этдилар. Ундаги инновацияларнинг бири — қаерда талаб бўлса, ўша ерда «талаб бўйича» эндокринологик текшириш учун ҳаракатчан бригадалар шакллантиришдан иборат.

«Opera» компаниясининг раҳбари Паоло Де Анжелис «Пандемия тиббиётнинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикримизни бутунлай ўзгартириб юборди. Бугунги бизнинг асосий вазифамиз — беморга ҳаракатчан ускуна ёрдамида самарали ёрдам бериш ва нафақат шифохонада», — деб фикр билдирди.

Музокаралар давомида замонавий операция заллари, беморлар ва улар билан бирга бўладиган барча оила аъзолари учун барча шароитлари мужассам  бўлган Бош Эндокринологик марказини ташкил этиш, яъни меҳмонхона қуришни режалаштириш каби лойиҳанинг босқичлари муҳокама этилди.

Навбатдаги йўналиш – ҳаракатчан бригадалар, шунингдек мамлакат бўйича ихтисослашган эндокринологик поликлиникалар тармоғи. «Opera» бу борада катта тажрибага эга таниқли Италия компанияси «Fora» билан музокалар ўтказган. 

Беморларни нафақат даволаш, шунингдек жумладан уларни қандли диабетга чалинган ҳолатидаги ҳаёт тарзига ўргатишда энг яхши халқаро тажрибаларни олиб кириш муҳимлиги таъкидланди.

«Opera»нинг аввалдан мўлжаллаган ҳисоби бўйича ушбу лойиҳага жалб этилиши керак бўлган инвестиция тахминан 12 миллион еврони ташкил этади.

Музокаралар давомида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ва Италиянинг «Opera» компанияси ҳамкорлиги доирасида амалга ошириладиган яна бошқа лойиҳалар ҳам муҳокама этилди.

Паоло Де Анжелис сўзларига кўра, Италиянинг тиббий туризм бўйича катта тажрибаси бор экан. Ихтисослашган Италия шифохоналарига беморлар бутун Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан даволанишга келар экан. «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги бундай маркази билан ўз ҳудудида катта салоҳиятга эга бўлади. Юртингиз Марказий Осиё тиббиётида муҳим роль ўйнаши мумкин», — деди у.

 Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг